Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23995 марта ўқилди

Ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида қуйидаги мақсадлар учун берилади
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиб якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш;
  • якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш.

  • Ипотека кредитининг муддати ва миқдори, шунингдек, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасидаги битим бўйича, банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ белгиланади.
  • Бунда, ипотека кредити ҳисобланган уй-жой қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда берилади.
  • Ипотека кредитини олиш учун ариза берувчи уй-жой қийматинг 10 фоизи миқдорида пулга эга бўлиши керак. Ушбу маблағлар қарз олувчининг номига очиладиган депозит ҳисобварағига жойлаштирилади.

Ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) паспорти асл нусхаси;
  • уй-жойнинг олди-сотди шартномаси;
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисида маълумот.

  • Ипотека кредити олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
  • Ипотека шартномаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилади.

Кредит олишда қарз олувчи қуйидаги харажатларни амалга ошириши керак
  • ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божи;
  • гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурталаш билан боғлиқ харажатлар;
  • мулк қийматини аниқлаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматлари учун тўлов.

  • 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди.
  • Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари муддати 20 йилгача узайтирилди.

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган квартираларни, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратилаётган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари
  • қишлоқ жойларида 2 хонали квартиралар учун 174 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн сўмдан 320 млн сўмгача;
  • шаҳарларда 2 хонали квартиралар учун 180 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн сўмдан 320 млн сўмгача;
  • Тошкент шаҳрида 2 хонали квартиралар учун 198 млн сўмдан 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн сўмдан 352 млн сўмгача оширилди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида Молия вазирлигининг тижорат банкларига ажратган кредит ресурслари ҳисобидан мазкур қарор қабул қилингунга қадар жисмоний шахсларга қонунда белгиланган тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар ажратишга рухсат берилди.


Қўшимча маълумотни банкларнинг ҳудудий филиаллари орқали олиш мумкин.

 

Chat