Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12099 марта ўқилди

Медиация — низони тарафлар ўзаро ихтиёрий келишиб, медиатор ёрдамида ҳал қилиш усули.

Медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади.

Медиациянинг асосий афзалликлари
  • танлов эркинлигида;
  • адолатга таянишда;
  • қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишдаги бевосита иштирокда;
  • тарафларнинг қабул қилинган қарорларга розилигида;
  • процессдан исталган пайтда чиқиб кетиш имконияти борлигида;
  • ишни кўриб чиқишга кетадиган вақт ва кўриб чиқиш қийматида;
  • махфийлик таъминланишида;
  • процесснинг мослашувчанлиги ҳамда вазият ва талабларга мутаносиблигида;
  • бутун жараён коррупциянинг ҳар қандай кўринишларидан холи эканида.

Chat