Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8324 марта ўқилди

Хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган автотранспорт воситалари импорт қилинаётган автотранспорт воситалари ҳисобланади.

  • Буларга «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилмайди. Унинг ТИФ ёки чиқиш божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун кириш божхона постида товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади.
  • Автотранспорт воситаси жисмоний шахслар томонидан импорт қилинганда, эгасининг доимий яшаш жойида (юридик шахсларнинг фаолият ҳудудида) жойлашган ТИФ божхона постида расмийлаштирилади.
  • Импорт қилинган автотранспорт воситасига «эркин муомалага чиқариш» божхона режими татбиқ этилади. Расмийлаштириш учун импорт қилинаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасининг эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжат асос бўлади.

Импорт қилинаётган автотранспортни божхона орқали расмийлаштириш учун божхона тўловлари ундирилади.

Chat