Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 23 марта ўқилди

Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 85 млн 141 мингдан ошди.

Биргина АҚШнинг ўзида коронавирусдан зарарланганлар сони 20,6 млн дан ошди. Ҳиндистонда эса ушбу кўрсаткич 10,3 млн ни ташкил қилмоқда. Кейинги ўринларда Бразилия (7,73 млн), Россия (3,2 млн), Франция (2,7 млн), Буюк Британия (2,66 млн), Туркия (2,24 млн) ва Италия (2,15 млн) мамлакатлари турибди.

Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 47,87 млн дан ошган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони эса 1 млн 843 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда (203 минг касалланганлар) бўлиб турибди. Шунингдек, ҳозирда Қирғизистонда 81 мингдан ортиқ, Афғонистонда 51 минг, Тожикистонда 13 мингдан ортиқ COVID-19 билан зарарланганлар бор.

Chat