Юридик ва жисмоний шахслар объектни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш учун техник шартлар олиши мумкин.
Мурожаат:
Давлат хизматлари маркази тўлдирилган сўровномани реал вақт режимида, ЯИДХП эса автоматик равишда сув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилотига юборади.
Сўровномада истеъмолчи ва уланаётган объект тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Зарур бўлганда уланиш режалаштирилаётган тармоқларнинг балансда сақловчиси розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумот ҳам киритилади.
Истеъмолчидан маъмурий регламентда назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда йиғим — БҲМнинг 10 фоизи.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда белгиланган йиғимнинг 90 фоизи, яъни БҲМнинг 9 фоизи ундирилади.
Сув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилоти сўровнома келиб тушганидан кейин 3 иш куни мобайнида:
Ташкилот лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларига доир тижорат таклифи ҳамда шартнома лойиҳасини ҳам юбориши мумкин. Таклифда ишларнинг муддати ва харажатлар калькуляцияси аниқ кўрсатилиши керак.
Қуйидаги ҳолларда техник шарт олиш, сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди:
Бундай ҳолатларда ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш, пломбалаш ва сув таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади.
Йиғим тўланмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Сўровномада юклама ҳажми нотўғри кўрсатилса, масъул ташкилот объектни ўрганиши ёки истеъмолчи билан боғланиб маълумотга аниқлик киритиши лозим.
Қонунчиликда белгиланмаган бошқа асослар бўйича техник шартларни беришни рад этиш тақиқланади.