Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19351 марта ўқилди

Ходимларнинг манфаатларини касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органлари ҳимоя қилади.

Касаба уюшмаси ҳуқуқлари
  • ходимлар манфаати учун музокара олиб бориш, жамоа келишуви тузиш;
  • корхона, ташкилот ва муассасани ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
  • меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш;
  • иш берувчининг қарорлари устидан судга шикоят қилиш.

Ходимларнинг вакиллик органлари ҳуқуқларининг амалга оширилиши корхонада меҳнат самарадорлигини пасайтирмаслиги, ўрнатилган тартиб ва иш режимини бузмаслиги керак.


Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органлари олдидаги мажбуриятлари
  • ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;
  • ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин уларнинг вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, — уларнинг розилигини олиш;
  • ходимлар вакиллик органларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар ҳақида уларга ёзма равишда асосли жавоб бериш;
  • ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларини корхонага, манфаатлари ифода этилаётган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз қўйиш;
  • ходимларнинг вакиллик органларига меҳнат, корхона фаолияти масалаларига ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир ахборотни текин бериш;
  • ходимларнинг вакиллик органларига ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур шароит яратиб бериш;
  • ходимларнинг вакиллик органларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

Касаба уюшмалари соҳасидаги интерактив хизматлардан фойдаланиш учун ҳаволага ўтинг.

Chat