
Товарнинг хавфсизлигини тасдиқлаш уни сертификатлаштириш билан амалга оширилади.
- Озиқ-овқат маҳсулоти санитария, ветеринария, каби қоидаларга мос бўлганда хавфсиз деб эътироф этилади.
Товарни сертификатлаштиришдан мақсад
- одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилишининг олдини олиш;
- истеъмолчини виждонсиз ишлаб чиқарувчи (сотувчи)дан ҳимоя қилиш.
Озиқ-овқат маҳсулотини сотиш йўл қўйилмайдиган ҳолатлар
- маҳсулот сифати белгиланган талабларга номувофиқ бўлса ёки сертификатланадиган маҳсулотлар сертификатга эга бўлмаса;
- сақлаш ва сотиш учун зарур шароит бўлмаса;
- яроқлилик муддати тугаган бўлса;
- маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса;
- маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса.
Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар турлари рўйхати билан ҳаволада танишинг.
- Агар сотиб олинган товар (озиқ-овқат) ҳаёт учун хавфли бўлса, ваколатли органларга мурожаат қилиш учун ҳаволага ўтинг.
Сертификатлаштириш қоидабузарлиги учун жавобгарлик
- Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларга жарима жазоси қўлланади.
- Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва хизмат кўрсатиш учун айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.