Жавоб: вояга етмаган умумий фарзандлар мавжуд бўлса ёки эр-хотиндан бири ажрашишга рози бўлмаса, никоҳ фуқаролик ишлари бўйича суд орқали бекор қилинади.
Даъво аризасига иш ҳолатига қараб қуйидагилар илова қилинади:
Суд эр-хотиннинг кейинги биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши мумкин эмас деб топса, никоҳни бекор қилади. Суд ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлаши мумкин.
Суд қарори қонуний кучга киргандан кейин эр-хотиндан бири ёки ишончнома асосидаги вакил ФҲДЁ органига мурожаат қилади. ФҲДЁ никоҳдан ажратишни қайд этади ва тегишли гувоҳномани беради. Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 550-сон қарори билан белгиланган.
Жавоб: чеклов алимент мажбурияти амалда бажарилганда, ижро иши қонундаги асослар бўйича тугатилганда ёки тамомланганда, алимент олдиндан тўланганда ёхуд мажбурият гаров билан таъминланганда бекор қилиниши мумкин.
Алиментни олдиндан тўлаш ёки гаров тақдим этиш учун қарздорнинг алимент бўйича қарздорлиги бўлмаслиги керак. Гаров қиймати камида 250 БҲМ бўлиши лозим. Ҳисоб-китоб ва маълумотнома учун ижро ҳужжати турган туман ёки шаҳар Мажбурий ижро бюроси бўлимига мурожаат қилинади.
Давлат ижрочисининг чеклов тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Бу тартиб «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 808-сон қарори билан тартибга солинади.
Алимент олувчининг оддий оғзаки розилиги чекловни автоматик равишда бекор қилмайди. Масала давлат ижрочиси томонидан расмий қарор билан ҳал қилинади.
Жавоб: никоҳгача шахсга тегишли бўлган ёки никоҳ даврида унга ҳадя, мерос ёхуд бошқа текин битим асосида берилган мол-мулк ўша эр ёки хотиннинг шахсий мулки ҳисобланади.
Масалан, ота никоҳдан олдин қизига автомобиль ҳадя қилган бўлса, автомобиль унинг шахсий мулкидир. Никоҳ даврида умумий маблағ ҳисобига олинган квартира эса кимнинг номига расмийлаштирилганидан қатъи назар, одатда эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланади.
Умумий мол-мулкдаги улушлар, қоида тариқасида, тенг деб ҳисобланади. Бироқ суд вояга етмаган болаларнинг манфаатлари ва бошқа эътиборга молик ҳолатлар асосида бу қоидадан чекиниши мумкин. Мазкур муносабатлар Оила кодекси билан тартибга солинади.
Жавоб: ота-она ўзаро никоҳда бўлмаган ва боланинг отаси вафот этган бўлса, масала суд тартибида ҳал қилинади.
Агар марҳум шахс ҳаётлигида болани ўз фарзанди деб тан олган бўлса, оталикни тан олиш фактини белгилаш тўғрисида ариза берилиши мумкин. Агар оталик юзасидан бошқа шахслар билан низо мавжуд бўлса, масала даъво тартибида кўрилади.
Суд бирга яшаганлик, умумий рўзғор юритилгани, ёзишмалар, фотосуратлар, пул ўтказмалари, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа ишончли далилларни баҳолайди.
Жавоб: ўлик туғилган боланинг туғилганлиги тиббий муассаса ёки тегишли суд-тиббий экспертиза муассасасининг ёзма ёхуд электрон мурожаати асосида мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан 24 соат ичида қайд этилади.
Электрон мурожаат юборилган ҳолларда қайд этиш автоматик шаклда амалга оширилиши мумкин. Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 550-сон қарори билан белгиланган.
Жавоб: ота-онанинг биргаликдаги аризасига кўра ФҲДЁ органи бола 16 ёшга тўлгунига қадар, унинг манфаатларини ҳисобга олиб, исми ёки фамилиясини ўзгартириши мумкин.
Бироқ бола 10 ёшга тўлган бўлса, унинг розилиги мажбурий. Ота-она алоҳида яшаса, масала боланинг манфаатлари ва иккинчи ота ёки онанинг фикри ҳисобга олинган ҳолда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал қилиниши мумкин.
Жавоб: судга даъво аризаси, ариза, шикоят ва илова ҳужжатларини My.sud.uz электрон суд хизматлари портали орқали юбориш мумкин.
Электрон мурожаатда иш турини тўғри танлаш, тарафларнинг маълумотларини тўлиқ киритиш ва ҳужжатларни ўқиладиган шаклда илова қилиш зарур.
Жавоб: хотин ҳомиладор бўлган вақтда ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғата олмайди.
Хотиннинг ўзи ажрашишни талаб қилса ёки эрнинг талабига розилик билдирса, иш умумий тартибда кўрилиши мумкин.
Жавоб: никоҳ бекор қилинганининг ўзи тўйга сарфланган маблағларни иккинчи тарафдан ундириш учун асос бўлмайди.
Агар муайян маблағ алоҳида қарз муносабати асосида берилгани ёзма ҳужжатлар, тилхат, банк ўтказмаси ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, мустақил фуқаролик талаби қўйилиши мумкин.